Ўзбекистон Рио Олимпиадаси боксчилар турнирида етакчилик қилмоқда

Дата: 15:30, 18-08-2016.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Рио Олимпиадасида боксчилар турнирида етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳозирги кунда ўзбек термаси ҳисобида битта олтин (Ҳасанбой Дўсматов), битта кумуш медаль (Шаҳрам Ғиёсов) ва битта бронза медаль (Рустам Тўлаганов) бор.

Кейинги ўринларда Қозоғистон (“олтин” ва “кумуш”), Россия (“олтин” ва “бронза”), Бразилия (“олтин”), Франция (“кумуш ва “бронза”), Колумбия (“кумуш”), Куба (уч “бронза”) ва Финляндия (“бронза”) бормоқда.

Эслатиб ўтмизки, Ўзбекистон термаси ўз статистиксини сезиларли даражада яхшилаши мумкин: бокс турнири яримфиналига Фазлиддин Ғойибназаров (64 кггача), Муроджон Аҳмадалиев (56 кггача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кггача) ва Шахобиддин Зоировлар (52 кггача) чиқишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: