Ўзбекистон Рио Олимпиадасида медаллар бўйича Қозоғистондан ўзиб кетди ва 21-ўринни олди
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Рио Олимпиадасида медаллар бўйича Қозоғистондан ўзиб кетди ва умумжамоа ҳисобида 21-ўринни, МДҲ орасида 2-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МДҲ мамлакатлари орасида медал ҳисобида 1-ўринни 56 медалга эга бўлган Россия қўлга киритди (19 олтин, 18 кумуш, 19 бронза), 3-ўринни олтин медаллар сони бўйича Ўзбекистондан (4 олтин) ортда қолган Қозоғистон (17 медал, 3 олтин) эгаллади
“Ушбу Олимпиада мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли бўлди. Ўзбек спортчилари илк марта нафақат 13 совринниқ қўлга киритишди, балки 4 олтин медалларни олишди. Бундан ташқари, терма ҳисобида 2 “кумуш” ва 7 бронза совринлар бор”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитасида.
Боксчилар Риодаги энг муваффақиятли ўзбек спортчилари бўлишди. Ушбу терма жамоа 3 “олтин”, 2 “кумуш” ва 2 “бронза” медалларни қўлга киритиб, кубаликларни ортда қолдирди ҳамда 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон термасида жами 13 медал бор: 4 олтин (Ҳасанбой Дўсматов, Руслан Нурудинов, Шахобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаров), 2 кумуш (Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев) ва 7 бронза (Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Рустам Тўлаганов, Ельмурат Тасмурадов, Муроджон Аҳмадалиев, Магомед Ибрагимов ва Ихтиёр Наврўзов).
Рио-2016 расмий сайтида жойлаштирилган Олимпиа ўйинлари жадвалида 1-ўринни АҚШ олди (46 олтин, 37 кумуш ва 38 бронза ), 2-ўринни Буюк Британия (27-23-17), 3-ўринни Хитой (26-18-26) эгаллади.
Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадаси 5-21 август орасида бўлиб ўтди.