Ўзбекистон Рио Олимпиадасининг иккинчи олтинини қўлга қиритди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди ва бир вақтнинг ўзида даст кўтаришда янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Икки уриниш якунлари бўйича ўзбекистонлик спортчи томонидан кўтарилган умуимий оғирлик 431 кгни ташкил қилди (даст кўтаришда 194 кг, силтаб кўтаришда 237 кг). 2-ўринни Арманистон вакили Симон Мартиросян 417 кг натижа билан, бронзани эса қозоғистонлик Александр Зайчиков 416 кг натижа билан қўлга киритишди”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитасида.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон термаси 6 совринни қўлга киритди. Булардан 2 олтин (Руслан Нурудинов, Ҳасанбой Дўсматов) ва 4 бронза (Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Рустам Тўлаганов, Елмурат Тасмурадов) медаллардир. Терма жамоа медаллар ҳисоби бўйича 26-ўринда бормоқда.