Ўзбекистон Риодаги Олимпиадада қатнашувчи гимнастикачилар таркибини аниқлаштирди
Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Риодаги 2016 йилги Олимпиада қатнашувчи гимнастикачилар таркибини аниқлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маълум қилинишича, Олимпиадада қатнашиш учун йўлланмани бадиий гимнастика (якка ва гуруҳ машқлар), спорт гимнастикаси (аёллар ва эркаклар орасида мусобақалар) ва трамполин (яккаликда батутда сакраш) бўйича спортчилар олишган.
Хусусан, спорт гимнастикаси бўйича ўзбек термасида Оксана Чусовитина ва Антон Фокин, трамполин бўйича Екатерина Хилько (яккаликда батутда сакраш), бадиий гимнастикада Анастасия Сердюкова (якка дастур) ва З. Қурбоновлапр бор. Шунингдек, Л.Ғаниев, М.Ростобуров, С.Амиров, В.Давидов таркибидаги (гуруҳ машқлари) терма жамоа ҳам иштирок этади.
1 августда бадиий гимнастика бўйича ўзбек термаси Хьюстонга (АҚШ) машқ йиғинига жўнаб кетади. Екатерина Хилько эса ҳозирдаёқ АҚШдаги йиғинда қатнашмоқда.