Ўзбекистон Риодаги Олимпиаданинг сўнгги кунида икки “бронза” ва икки “олтин”ни қўлга киритди
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Риодаги Олимпиаданинг сўнгги кунида икки “бронза” ва икки “олтин” медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эркин кураш бўйича ўзбекистонлик икки спортчи – Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Ихтиёр Наврўзов (65 кг) бронза медалларни қўлга киритдилар.
“Учинчи ўрин учун бўлган беллашувда Ибрагимов лондон Олимпиадасиинг совриндори Валерий Андрейцев устидан ғалаба қилди – 6:4. Ўз навбатида, Наврўзов учинчи ўрин учун баҳсда мўғилистонлик Махдангаран Ганзоригдан устун келди – 8:7”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.
Яна икки ўзбек боксчиси – Шахобиддин Зоиров (52) ва Фазлиддин Ғойибназаровлар (64 кг) олимпиа чемпионлари бўлдилар.
Финалда Зоиров россиялик спортчи Михаил Алоянни 3:0 ҳисобида, Ғойибназаров эса озарбайжонлик Коллазо Сотомайорни 2:1 ҳисобида енгди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси 13 медалларни қўлга киритди. Булар 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медаллар.