Ўзбекистон “Росатом”дан қуввати 70 МВтилк контейнер типидаги мини-ГЭС олиши мумкин

Дата: 17:24, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Атом энергияси бўйича давлат корпорациясидан (“Росатом”) қуввати 70 МВтлик контейнер типидаги мини-ГЭС олиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

RNSнинг “Атомэнергомаш” ширкатининг халқаро фаолияти бўйича директори Роман Мурашовга асосланиб хабар қилишича, россия корпорацияси икки шундай лойиҳани ишлаб чиқмоқда.

Унинг маълумотига кўра, лойиҳа 60 МВтлик олти қурилмани, иккинчи лойиҳа 10 МВтлик қурилмаларни етказиб беришни кўзда тутади.

 Мурашов Ўзбекистоннинг салоҳияти яқин икки-уч йил ичида 10 салоҳиятли лойиҳага тенг, деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унинг доирасида мамлакат $2,65 млрд гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича 18, модернизация қилиш бўйича 14 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. 

Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тахминий қиймати $1,7 млрдлик 42 лойиҳани кўзда тутади. Улар 2030 йилга бориб амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: