Ўзбекистон Россия ИИВ ходимлари таътилга келиши мумкин бўлган мамлакатлардан бири бўлди

Дата: 15:49, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2018 йилда Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ходимлари таътилга келиши мумкин бўлган мамлакатлардан бири бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай хорижий мамлакатларнинг тегишли рўйхати Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев томонидан тасдиқланди.

Рўйхатга 13 мамлакат киритилган бўлиб, уларда дам олиш ички ишлар вазирлиги ходимлари, жумладан, фуқаролик хизматчилари учун “ҳарбий-сиёсий, жиноий, санитария-эпидемиология ва табиий-иқлим шароитлари” жиҳатидан хавфсиз ҳисобланади.

Ҳужжатга кўра, рўйхатга Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон, Абхазия Республикаси ва Жанубий Осетия, шунингдек Вьетнам, Хитой ва Куба кирган. Пляжли йўналишлардан фақат Куба, Абхазия, Хитой ва Вьетнам рўйхатга кирган бўлиб, Озарбайжон денгиз соҳилида мавжуд бўлишига қарамасдан, асосан экскурсион йўналишлиги таъкидлаб ўтилган.

Таъкидланишича, Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг бу рўйхатидан Россия Федерацияси Ички ишлар органлари ходимларининг таътил рапортларини кўриб чиқишда фойдаланиш зарур.

 

Сурат манбаи: https://theins.ru/news/45174

Янгилик билан ўртоқлашиш: