Ўзбекистон Россия, Малайзия ва Жанубий Кореядаги элчиларини алмаштиради

Дата: 17:39, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Жума куни Ўзбекистон Олий мажлиси Сенати мамлакатнинг Россия, Малайзия ва Жанубий Кореядаги элчиларини вазифасидан озод қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) парламент матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, Зиёд Пўлатходжаев Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимидан, Шукур Собитов Малайзиядаги элчиси лавозимидан, Алишер Курманов Жанубий Кореядаги элчи лавозимидан бўшатилган. Ушбу қарорларнинг сабаблари очиқлангани йўқ. Сенат қарори билан А.Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Июлда қатор ОАВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўзгаришлар бўлганлиги ҳақида хабар қилган эдилар. Хусусан, юқоридагилардан ташқари, илгари Россия, кейинчалик АҚШда элчи бўлиб ишлаган Илҳом Неъматов ТИВнинг Алоҳида масалалар бўйича элчиси вазифасидан, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мурод Асқаров ҳам ўз лавозимидан бўшатилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: