Ўзбекистон россия нефтини божхона божларисиз импорт қилишни режалаштирмоқда

Дата: 18:01, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон россия нефтини божхона божларисиз импорт қилишни режалаштирмоқда, лекин Россия ҳозирча бунга розилик бермаяпти, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия нефтини Ўзбекистонга етказиб бериш механизмларини амалга ошириш вариантлари кўриб чиқилаётгани тўғрисида 15 февралда Россия энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцов Тошкентда иқтиодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия иши якунларидан келиб чиқиб маълум қилган.

Россия ОАВ маълумотига кўра, бунга доир музокаралар “Ўзбекнефтегаз” иштирокида мартда бўлиб ўтади.

Хусусан, Ўзбекистонга нефтни темир йўл транспорти орқали етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланади, шу туфайли ҳозирда мамлакатлар бошқа самаралироқ вариантлар кўриб чиқмоқдалар.

2016 йил ноябрда Ўзбекистон Россиядан нефтни Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод магистрал нефть қувури орқали етказиб беришни таклиф қилди. Лекин 2017 йил январда Россия бунга техник имкон йўқлигини сабаб қилиб, рози бўлмади.

Бу йўналишда иқтисодий муаммолари ҳам бор. Гап шундаки, Ўзбекистон россия нефтини божхона божларисиз импорт қилмоқчи. РФ иқтисод вазирлиги Россиянинг БСТ аъзо мамлакатлар олдидаги мажбурияти билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистонга божларсиз нефть етказиб бериш имконияти йўқ деб ҳисоблайди. Бошқача ҳолда БСТ аъзо мамлакатларига ёқилғи етказиб беришда ҳам божларни бекор қилишга тўғри келади.

Масала қандай ҳал қилинишини К.Молодцов аниқлаштирмади.

Маълумот ўрнида, кейинги йилларда Ўзбекистон нефть қазиб олиш ҳажмларининг жиддий пасайишига дуч келди. Нефть ва газ конденсат қазиб олиш маҳаллий конлар заҳиралари тугаши муносабати билан пасаймоқда.

Мамлакатнинг 3 НҚИЗ – Бухоро НҚИЗ, Фаргғона НҚИЗ ва Олтиариқ НҚИЗ қуввати 11,12 млн тоннага тенг, ҳозирда НҚИЗ атига 60% қувват билан ишламоқда.

Натижада, кейинги йиларда бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмоқда.

Илгарилари, собиқ ССРИ даврида қувурларнинг технологик ҳолати Ўзбекистонга йилига 7-9 млн тонна нефть етказиб беришга имкон берар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: