Ўзбекистон Россия таълим квоталари сони бўйича етакчилик қилмоқда
Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тақдим этиладиган таълим квоталари сони бўйича барча МДҲ мамлакатларидан олдинда. Фақат жорий йилнинг ўзида 305 Ўзбекистон ёшлари россия ОЎМда таълим олиш имкониятини олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида журналистларга Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика маълум қилди. У Қозоғистонга ана шундай квоталардан атига 150 ажратилганлигини таъкидлади. Умуман, 2014 йилда россия хорижий талабалар учун жами 25 минг квота ажратди.
Шунингдек, у фақат Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия таълим грантлари ва ҳукумат стипендиялари бўйича расман ишлар олиб бориши мумкинлигини ҳам таъкидлади. Бошқа турли фирма ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти ноқонунийдир.
Грантлардан ташқари 2014 йилда яна 1,070 минг ўзбекистонликлар россия ОЎМга тўғридан-тўғри кирганлар. “Яъни ушбу ОЎМ вакиллари келиб кириш имтиҳонлари олишган. Биз улар учун зарур шароитларни яратдик. Ва Ўзбекистон фуқаролари уларга кириш имтиҳони топширдилар”, - деди В.Шулика.
Шунингдек, Виктор Шулика Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси муваффақиятли фаолияти учун Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг декабрдаги Ўзбекистонга ташриф давомидаги яхши баҳосига ҳам сазовор бўлгани ҳақида қайд этиб ўтди.


