Ўзбекистон Россияда автомобилларни утилизация қилиш бўйича қувватлар яратишни таклиф қилди

Дата: 18:05, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Россияда ўзбек автомобилларини утилизация қилиш бўйича қувватлар яратишни таклиф қилди. Бунинг эвазига мамлакат улар импортида олинадиган йиғимни бекор қилишни сўрамоқда, деб хабар қилди РИА Новостига вазият билан таниш манба.

Ўзбек томони Россияга автомобиллар импортида РФ ҳудудида ўз ҳисобидан автомобилларини утилизация қилиш бўйича қувватлар яратишни эвазига утилизация йиғимини бекор қилишни таклиф қилди”, - деди агентлик манбаси.

Унинг сўзларига кўра, ушбу масала Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида муҳокама қилинган. “Ҳозир томонлар таклифни ўрганмоқдалар, қувватларни жойлаштириш ерлари бўйича вариантларни кўриб чиқмоқдалар”, - деб таъкидлади манба.

Бундан олдин Ўзбекистон Россия томонидан ўзбек дистрибьюторлари учун йиғимни тўлашни 90 кунга кечиктиришни сўраган эди.

  Ўзбек томони баҳоларига кўра, утилизация йиғими ўзбек автоларининг қимматлашиши ва уларнинг рус бозорига кириши ёмонлашишига сабаб бўлган.

  Европа бизнеси автоишлабчиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йилда Россияда GM Uzbekistan сотувлари 1,96 мартага пасайиб, 10,385 донани ташкил қилган. Утилизация йиғими жорий этилган 2012 йилдан бери GM Uzbekistanнинг россия бозоридаги сотувлари деярли 8,5 мартага пасайган. Ҳозирда GM Uzbekistanнинг лойиҳа қуввати йилига 250 минг автомобилга тенг. Корхона 10 маркадаги автомобил чиқаради.

Агентликнинг эслатишича, утилизация йиғими Россиянининг БСТ кириши ва автоимпорт божларининг 30%дан 25%гача тушгани билан боғлиқ. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: