Ўзбекистон Россиядан экологик ишланмаларни жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 17:26, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 26-29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Таҳлилий назорат ихтисослашган давлат инспекцияси ва Экомеъёрлаштириш ва мониторинг маркази раҳбарлари

“Экотех” (Москва) кўргазма-форумида қатнашадилар. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, унинг доирасида Ўзбекистон вакиллари “Интеграл” (Россия) ширкатлар гуруҳи билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаш ниятидалар.

“Шунингдек, музокараларда атмосферанинг ифлосланишини ҳисоблаш бўйича ЭКОЛОГ-Мега замонавий дастурини харид қилиш ҳақида келишув тузилган. Ускунадан меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш, атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва ифлосланиш манбаларини аниқлаш, ўзбекистонлик мутахасссисларни Санкт-Петербургдаги экологик курсларда ўқитиш ва экологик адабиётлар билан алмашинув ҳам режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Экотех” кўргазма-форумида хорижий ва россия инновацион экологик ишланмалар тақдим этилиб, муҳокама қилинади.

“Интеграл” ширкатлар гуруҳи юқоридаги йўналишлардаги етакчи рус компаниясидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: