Ўзбекистон Россиядан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун “Птеро G1” дронларини олади

Дата: 16:33, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Декабрда Ўзбекистон Россиядан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун “Птеро G1” дронларини олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунинг учун “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясида учувчисиз тизимлардан фойдаланиш бўйича “Учувчисиз технологиялар” МЧЖ ихтисослашган компанияси ташкил этилди.

“Ноябрда  компания мутахассислари “Птеро G1” дронларидан фойдаланиш учун Россияда малака ошириш курсларидан ўтишди. “Птеро-G1” учувчисиз авиатизимларидан қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини ўлчаш ва уларнинг ривожланиш ҳолати устидан мониторингини юритиш мақсадида фойдаланилади. Бу эса режа-картографик материалларни ўз вақтида янгилаш ва агротехник тадбирлардаги камчиликларни бартараф этишга имкон беради”, - дейилади холдинг матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, “Учувчисиз технологиялар” МЧЖ фаолиятига картографик ишлар, сув хўжалиги, нефть-газ соҳаси, экология ва ўрмон хўжалиги, қурилиш, саноат ва энергетика инфратузилмалари ҳолати мониторингини юритиш, шунингдек, учувчисиз техника ва геоинформацион тизимлардан фойдаланган ҳолда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш технологияларини яратиш кабилар ҳам киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: