Ўзбекистон Россиядан нефть олишни бошлади

Дата: 16:57, 20-11-2017.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Россиядан нефть олишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Коммерсантъ”га асосланган ҳолда.

Ҳозирча бу синов тариқасида амалга оширилмоқда. Уч йил ўтгач мамлакатда “Газпром” билан биргаликда 5 млн тонна янги нефтни қайта ишлаш қувватига эга заводни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 Лекин, “Коммерсантъ”нинг ёзишича, нефть етказиб беришни ошириш учун Қозоғистон орқали нефть қувурларини кенгайтириш зарур.

Бу ишнинг молиявий схемаси ҳали маълум эмас.

“Транснефть” жума куни Ўзбекистонга Қозоғистоннинг “Омск-Павлодар-Чимкент” нефть қувури орқали нефть етказишни бошлади. Хом-ашёни бундан нарёғига темир йўл орқали ташиш режалаштирилган.

Нашрга компанияда маълум қилишларича, ҳозирча бу ердан ойига 30 минг тонна ёнилғи етказиб берилмоқда, лекин бу ҳажм оширилиши мумкин.

“Коммерсантъ”нинг вазият билан таниш манбалари аниқлаштиришича, ҳозирда Ўзбекистонга “Газпром нефть” нефти юборилмоқда. Компания вазиятни изоҳлашмади.

 Қуввати тахминан 11 млн тоннага тенг бўлган НҚИЗга хом ашё етказиб бериш учун Ўзбекистон нефть сотиб олади, чунки мамлакатда қазиб олинадиган нефть ўз эҳтиёжи учун етарли эмас. Хом ашё етишмаслиги сабабли НҚИЗлари тўлиқ қувват билан ишламайди ва қисман толлинг схемасида ишлайди. Импорт қилинадиган нефть асосан темир йўл орқали ташилади, қувур орқали ташиладиган Россия нефтининг нархи арзонроқ, шунинг учун Ўзбекистон унинг ҳажмларини тобора оширишдан манфаатдор. Ўзбекистонга Urals сифатидаги хом-ашё етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Лекин, манбаларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси Россиядан Қозоғистонга тортилган қувур қувватига бориб тақалади, унинг қувватини амалдаги 10 млн тоннадан камида 18 млн тоннагача кенгайтириш кераклигига таянади. 

 Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Жиззах вилоятидаги янги нефтни қайта ишлаш заводи учун қўшимча нефть талаб этилади. Қуввати йилига қадар 5 млн тоннага тенг $2 млрдлик завод “Ўзбекнефтгаз” ва “Газпром” тарафидан қурилмоқда. 

Ҳозирда Ўзбекистон ва Қозоғистон йилига 5 млн тонна ташиладиган “Чимкент-Жиззах” нефть қувурини қуришни режалаштирмоқда. У орқали Қозоғистон йилига 2 млн тонна ўз нефтини ҳам етказиб бериш ниятида. Бироқ Россиянинг энергетика вазирлиги 2018 йилда Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажми кескин ошишини кутмаяпти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: