Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича МДҲ мамлакатларини ортда қолдирди

Дата: 14:54, 14-09-2018.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг II чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори $1,07 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Россия Марказий банки маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича МДҲ мамлакатларини ($3538 млн) ортда қолдирмоқда.  

Хусусан, Қирғизистонга $681 млн, Тожикистонга $672 млн, Арманистонга $275 млн, Озарбайжонга $269 млн, Қозоғистонга $205 млн, Украинага $157 млн, Молдовага $133 млн, Беларусга $70 млн ва Туркманистонга $100 минг ўтказилган.

Ўтказмаларнинг катта қисмини ($759 млн) Ўзбекистон фуқаролари амалга оширишган, Россия фуқароларидан $318 млн ўтказилган. Ўз навбатида, ўзбекистонликлар Россияга $95 млн юборишган.

Дунё мамлакатлари орасида Ўзбекистонни фақат Швейцария ($1965 млн) ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга $2531 млндан (МДҲга) $726 млн ўтказилган, бу эса ялпи сумманинг 28,7% ташкил этган.

$1=7862,17 сўм

Сурат манбаи: из https://www.akchabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: