Ўзбекистон Россияга қиймати $117 млнлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга шартномалар имзолади

Дата: 13:08, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон россиянинг “Агро-Лайн” ва Х5 Retail Group компаниялари билан умумий қиймати $117 млнлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга шартномалар имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия компаниялари билан музокаралар бир неча ой давом этди. Июлда уларнинг вакиллари Ўзбекистон вилоятларига таклиф этилаётган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш, етказиб берувчилар билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

“Эндиликда ўзбек мева-сабзавот маҳсулотлари Россия Федерациясининг 53 субъектларидаги “Пятерочка”, “Перекресток”, “Карусель”, “Магазины у дома” номларидаги 7 минг ортиқ дўколарда сотилади”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт” ширкатида.

Эслатиб ўтамизки, йил бошидан бери Ўзбекистондан Россияга янги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми икки бараварга кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: