Ўзбекистон россиялик саёҳатчилари учун энг машҳур маршрут деб топилди

Дата: 13:46, 11-10-2019.

Тошкент. 11 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил россиялик саёҳатчилари учун энг машҳур маршрут деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия мутахассислари ёрдамида tutu.ru 2018 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойи охиригача авиачипталарни сотиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқот натижаларига кўра, дам олиш учун руслар орасида энг машҳур уч йўналишларининг рўйхати келтирилган.

"Унда биринчи ўринни Ўзбекистон, иккинчи ўринни Арманистон ва учинчи ўринни Германия эгаллади", - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ўтган йилнинг шу даврида етакчи учликни Ўзбекистон, Грузия, Арманистон эгаллаган.

Экспертлар, шунингдек, Россиянинг қайси шаҳарларидан Ўзбекистонга тез-тез саёҳат қилишини аниқладилар. Учта раҳбар: Москва( 66,1%), Санкт-Петербург (9,2%) ва Новороссийск (3,9%)дан.

Статистика маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга келган руслар сони 353771 кишини ташкил этди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8% га кўпдир.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: