Ўзбекистон россияликлар фуқароларини кўришни истамайдиган мамлакатлар қаторидан ўрин олди

Дата: 14:14, 19-12-2018.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон россияликлар фуқароларини кўришни истамайдиган мамлакатлар қаторидан ўрин олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТАСС хабарига кўра, Бутунроссия “Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази”нинг сўрови натижаларига кўра, антирейтингдан Тожикистон (15%), Ўзбекистон (14%), Украина (13%), АҚШ (11%), Хитой (9%) мамлакатлари вакиллари ўрин олди.

Россия фуқаролари Россияга кириш учун “халқ” рейтингнинг биринчи қаторида бўлган Беларусь (25%), Германия (16%) ва Қозоғистон (15%) вакилларини ўз юртларида кўришни исташади.

“Охирги беш йил мобайнида респондентлар муҳожирларнинг қатор соҳалар – маҳаллий ҳокимият органларида (86%дан 74%гача), ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (84%дан 69%гача), таълимда (81%дан 58%гача), тиббиётда (76%дан 51%гача), умумий овқатланишда (70%дан 43%гача), жамоат транспортида (68%дан 58%гача) бўлишларига янада ижобийроқ муносабатда бўла бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, “ВЦИОМ –Спутник” умумроссия сўрови 2018 йил 16 декабр куни бўлиб ўтди. Сўровда 18 ёшдан катта бўлган руслар иштирок этди. Тадқиқот 1600 нафар респондентнинг стационар ва мобил телефонлари орқали тасодифий танлов асосида сўровдан ўтказиш услубида амалга оширилди. Сўров Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган телефон рақамларининг тўлиқ рўйхати асосига қурилган.

 

Сурат манбаи: https://pikabu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: