Ўзбекистон россиянинг “Газпром нефть” ОАЖ операторидан нефть ола бошлади

Дата: 13:01, 24-11-2015.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон россиянинг “Газпром нефть” ОАЖ операторидан нефть ола бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“МДҲ мамлакатларига нефть сотувлари ҳажмининг 68,6% ошиши Ўзбекистонга нефть етказиб беришнинг бошланиши ва Мозир НҚИЗга сотувларнинг ўсиши билан боғлиқ”, - дейилади “Газпром нефть” ОАЖ 2015 йил 9 ойи якунлари бўйича молия ҳисоботида.

Аммо Ўзбекистонга нефть етказиб беришнинг реал ҳажмлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Йил бошидан бери “Газпром нефть” ОАЖ МДҲ мамлакатларига нефть сотиш ҳажмларини сезиларли даражада ошириб, 0,86 млн тоннадан 1,4 млн тоннагача етказган. Компанияда таъкидлашларича, экспортнинг 4,7% Ўзбекистонга тўғри келган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: