Ўзбекистон Россиянинг МДҲдаги тўртинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади – РФ ФБХ
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Россиянинг МДҲ мамлакатлари орасидаги тўртинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Федерал Божхона хизмати маълумотларига асосланган ҳолда.
Хусусан, 2014 йилнинг январ-август ойларида россия-ўзбекистон савдо айланмаси ҳажми $2 млрд 696,6 млнни (экспорт - $2 млрд 065,2 млн, импорт - $631,4 млн, сальдо - $1 млрд 433,8 млн) ташкил қилди.
Бу, МДҲ орасидаги тўртинчи кўрсаткичдир. Биринчи учликка эса Украина, Беларусия ва Қозоғистон киради.
Айни пайтда Ўзбекистон ушбу натижани яхшилаши мумкин. Солиштириш учун, жорий йилнинг ўтган даврида Хитой ва Россия орасидаги савдо айланмаси $59,1 млрдни, Голландия билан $52 млрдни, Германия билан эса $46,7 млрдни ташкил қилган.


