Ўзбекистон ўртача ҳаёт давомийлиги бўйича МДҲда учинчи ўринда

Дата: 09:07, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўртача ҳаёт давомийлиги бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида учинчи ўринда туради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) АҚШда эълон қилинган рейтингга асосланган ҳолда. Ўзбекистондан олдинда фақат Грузия ва Арманистон турибди.
Ўртача ҳаёт давомийлиги 73,3 ёшни ташкил этгани ҳолда Ўзбекистон рейтингнинг 125-ўрнидан жой олди.
Ўзбекистондан кейинги ўринларда Белоруссия, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Молдова, Қирғизистон, Украина ва Тожикистон келади.
Туркманистонга келсак, ушбу мамлакат рейтинг учун керакли маълумотлар бермаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: