Ўзбекистон Санъат музейида ўзбек эпоси кечаси бўлиб ўтади
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2016 йил 29 январда Ўзбекистон Давлат Санъат музейида ўзбек халқ эпоси кечаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир "Oxus Culture" компанияси томонидан Ўзбекистон Давлат Санъат музейи билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, кечада Ўзбекистон Халқ бахшиси Абдуназар Поёнов анъанавий ўзбек достонларидан бири бўлган “Келиной”ни ижро этади. Достон ижроси 2 соат давом этади.
Академик луғат маълумотларига кўра, “бахши” сўзи билан Марказий Осиёда халқ қўшиқчилари, мусиқачилари, айтувчи ва шоирлари аталган. Ушбу сўз қадим ҳинд тилидаги bhikshu – ўқитувчи сўзидан келиб чиққан. Одатда бахшилар халқ қўшиқ ва эпик асарлари бўлган достонларни куйлайдилар. Қўшиқлар дўмбира номли икки симли мусиқа асбоби жўрлигида ижро этилади. Бахшилар қадимдан халқ оғзаки ижодини яратган ва сақлаб келганлар. 1917 йилдан сўнг бахшилардан кўплаб ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари ёзиб олинган.


