Ўзбекистон саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши бўйича МДҲда иккинчи ўринни олди

Дата: 17:14, 16-08-2016.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида (МДҲ) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши бўйича МДҲда иккинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 106% натижаси билан фақат Тожикистондан ортда қолди (112,1%).

Арманистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши анча яхши даражада бўлди – 108,9%. Украинада (102%), Молдовада (100,9%), Озарбайжонда (100,6%) ва Россияда (100,4%) ҳам бир оз ўсиш кузатилди.

Қозоғистон, Беларусь (навбати билан 98,4%) ва Қирғизистонда (80,5%) сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Айни пайтда, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси Туркманистон бўйича маълумот бермаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: