Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 22 янги қўшма корхоналар ташкил қилишга ёрдамлашди
Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хорижий капитал иштирокида 22 янги қўшма корхоналар ташкил қилишга ёрдамлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугунги кунда ҚК низом жамғармаси $41 млндан зиёд ва бу маблағларнинг катта қисмини хорижий ҳамкорларнинг инвестициялари ташкил қилади. Булардан 4 корхона қурилиш материаллари, 2 текстиль, 3 озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва 11таси иқтисоднинг бошқа устивор йўналишларида ишлайди”, - деб таъкидлашди ССП.
Бундан ташқари, 89 ўзбек корхоналарига қиймати $33,4 млнлик экспорт қилишда кўмаклашилди, 128 тадбиркорларнинг хорижда 35 кўргазма ва ярмаркаларда иштироки таъминланди, улар якунлари бўйича 62 келишув имзоланди.