Ўзбекистон Савдо саноат палатаси бошқарувчиларни Германияда бир ойлик стажировка учун йиғмоқда

Дата: 22:13, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Германияда бир ойлик стажировка учун номзодларни йиғмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Стажировка ва номзодлар билан суҳбат инглиз тилида ўтказилади.

Энергия самарадорлиги, чиқиндиларни қайта ишлаш ва соғлиқни сақлаш, немис ширкатлари билан ҳамкорлик стажировка йўналишларидан иборат.

Германияда ўқиш ва яшаш бўйича харажатлар ГФР Иқтисодиёт ва энергетика федераль вазирлиги томонидан қопланади.

Сафардан олдин апрелда 6 кунлик мажбурий тайёрлов курси ўтказилади.

Номзодларни танлаш бўйича асосий меъёрлар сифатида Ўзбекистон Савдо саноат палатасига аъзолик, бошқарувчининг камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши, олий маълумот ва 45 ёшдан ошмаганлик кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: