Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Омбудсман ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар

Дата: 17:38, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келишув меъёрий-ҳуқуқий актларни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш, ушбу йўналишдаги қонун ва давлат дастурларининг бижарилиши жараёнларида ҳамкорлик қилишни кўзда тутади”, - деб таъкидлашди палатада.

Бундан ташқари, томонлар тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкчиликни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам ҳамкорлик қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: