Ўзбекистон саёҳат қилиш учун қиммат бўлмаган ўн мамлакатлар сирасига кирди

Дата: 18:58, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – AdMe.ru портали Ўзбекистонни бўлажак таътил мавсумида саёҳат қилиш учун қиммат бўлмаган ўн қизиқарли мамлакатлар сирасига киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз сизлар учун йўл кўрсаткичлари, блогерлар ҳисоботлари, учиш, яшаш, маҳсулотлар нархлари кўрсатилган сайтларни ўрганиб чиқдик ва саёҳат қилиш учун қиммат бўлмаган ўнта мамлакатни танладик”, - дейилади портал маълумотида.

Унга кўра, Ўзбекистон “турли қиммат бўлмаган кафе ва ресторанлар ҳар қадамда жуда кўплаб учрайди”. Бунинг устига, ушбу ўрта осиё мамалкатида икки кишилик тушлик ўртача $35, меҳмонхонада туриш эса $30 ва бундан ошиққа айланади.

Шу билан бирга, саёҳатчиларга албатта Чорвоқ сув омбори, Халқлар дўстлиги майдони, Чимён тоғлари, Шоҳи-Зинда мавзолей ансамбли, Самарқанддаги Регистон майдони, Накшбандия комплекси ва Гўр-Амир мавзолейига албатта ташриф буюришни таклиф этилади.

Саёҳат қилиш учун қиммат бўлмаган ўн мамлакатлар сирасига Ўзбекистондан ташқари яна Арманистон, Озарбайжон, Сербия, Тунис, Грузия, Ҳиндистон, Польша, Миср ва Қозоғистон кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: