Ўзбекистон саёҳатлар учун ТОП-5 хавфсиз мамлакатлар қаторига кирди

Дата: 17:31, 24-01-2019.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2019 йилда якка сайёҳлар учун энг хавфсиз бўлган мамлакатлар қаторига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Wegoplace саёҳатлар онлай-хизмати Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботини чоп этди. Мутахассислар 142 та мамлакат аҳолиси орасида сўров ўтказдилар ва улар тунда шаҳар бўйлаб ёлғиз сайр қилганда ўзини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий полицияга ишончи, сайёҳларнинг ҳужумлар ёки талончиликларга учраган-учрамаганини аниқладилар.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон хавфсизлик индексида 91 балл тўплаб, рейтингда бешинчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Гонконг (91 балл), Швейцария (91 балл), Канада (90 балл), Индонезия (89 балл) и Дания (88 балл) бормоқда.

Энг юқори хавфсизлик индекси Сингапурда (97 балл) қайд этилди. Ундан кейинги поғоналарда Норвегия, Исландия ва Финляндия бормоқда, уларнинг ҳар бири 93 баллдан тўплади.

Сурат манбаи: https://www.nur.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: