Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида ягона автоматлашган тизим ишлаб чиқилди

Дата: 14:31, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида ягона автоматлашган тизим ишлаб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тизим Ўзбекистон бўйлаб туристик саёҳатлар пайтида кафолатланган хизматлар кўрсатиш, шунингдек, хорижий сайёҳларнинг республикада бўлишлар чоғида ҳамда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий саёҳатларида уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, хафвсизликларини тасдиклаш мақсадларида ишлаб чиқилди.

Ўзбектуризм” Миллий компанияси маълумотларига кўра, тизимнинг ишга туширилиши муносабати билан “Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Яқин орада миллий компания сайтида ягона автоматлашган тизимдан фойдаланишга доир видеодарсларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, тизимнинг бўлажак фойдаланувчилари – туристик фаолият субъектлари ходимларини интенсив равишда ўргатиш бўйича тадбирлар ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: