Ўзбекистон сенати раҳбари Қозоғистон президенти билан учрашди

Дата: 12:08, 06-11-2019.

Тошкент. 6 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Учрашувда томонлар олий даражадаги эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам манфаатдор фикр алмашилди", - дейилади парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, 5 ноябрь куни Т.Норбоеванинг Қозоғистон парламенти Сенати раиси Даригой Назарбоева билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув доирасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон парламенти Сенати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси (йўл харитаси)”ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: senat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: