Ўзбекистон сенати раҳбари Қозоғизтонга ташриф буюради

Дата: 12:33, 04-11-2019.

Тошкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон сенати раҳбари Танзила Норбоева Қозоғистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон парламенти раиси таклифига биноан 4-5 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасига расмий ташриф билан боради", - дейилади парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабарида.

Ташриф доирасида Қозоғистон парламент сенати раиси Даригой Назарбоева ва бошқа мансабдор шахслар билан музокаралар олиб борилиши таъкидланади.

Парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатларини, шу жумладан, олий даражадаги эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятини ахборот-таҳлилий таҳминлаш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан парламент назоратни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: