Ўзбекистон Сенатида янги раҳбар лавозими таъсис этилди

Дата: 17:41, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 13 декабрда Тошкентда парламент юқори палатасининг мажлиси бўлиб ўтди, унинг доирасида сенаторлар палата таркибида янги лавозим – Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозими ташкил этилишини маъқулладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу лавозимга Содиқ Сафаев тайинланди. Бундан ташқари, сенаторлар у бошқараётган Ташқи сиёсат масалалари қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси этиб қайта ташкил этдилар”, - деб таъкидлашди парламентда.

Сенаторларнинг фикрига кўра, ушбу қарорлар жаҳон миқёсида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасидаги ташқи сиёсий фаолиятни амалга ошириш масалаларида парламент ролини янада кучайтириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат минтақаларига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, жаҳон майдонида мамлакатимиз нуфузини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада парламент назоратини кучайтиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: