Ўзбекистон сенаторлари келгуси йиллардаги вазифаларни кўриб чиқдилар
Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон сенаторлари парламент юқори палатасининг келгуси йиллардаги вазифаларини кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу мавзу бўйича маъруза Олий Мажлис Сенати раиси Нигматилла Йўлдошев томонидан Сенат олтинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида қилинди.
Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш бўйича Сенат қўмиталари ва комиссияларининг, ҳар бир сенаторнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, қабул қилинаётган қонунлар нормалари ишлаши учун зарур бўлган қонуности ҳужжатлари ўз вақтида эълон қилинишини ва ҳуқуқни қўллаш ҳолатини мунтазам назорат қилиш Сенатнинг устувор вазифаларидандир.
Маърузада минтақавий ва умумдавлат манфаатлари мувозанатига эришишга, қонунийликни, қонун устуворлигини таъминлашда парламент ролини оширишга қаратилган Сенат фаолиятининг самарадорлигини ошириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Маълумот ўрнида, 24-25 августда Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.