Ўзбекистон сенаторлари сув таъминоти ва канализация учун 100% олдиндан тўловни маъқулладилар

Дата: 16:27, 28-09-2018.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон сенаторлари сув таъминоти ва канализация учун 100% олдиндан тўловни маъқулладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Тошкентда 27 сентябрда бўлиб ўтган ўн олтинчи ялпи мажлисида сўз борди. Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, мамлакатимиз ҳамда чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.   

Ушбу чоралар “Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган.

“(...) киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ давлат ва хусусий уй-жой фондларида ичимлик сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари 100%лик ҳақ тўлаш асосида кўрсатилади. Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, бу жойларни ижарага олувчиларга сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун олдиндан 100%лик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади”, - дейилади парламент юқори палатаси сайтига жойлаштирилгагн хабарда.

Бундан ташқари, қонун пенсионер Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан 3 йил учун суд орқали ундириш тартибини жорий этишни кўзда тутади.

 

Сурат манбаи: из http://avruscom.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: