Ўзбекистон сенаторларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

Дата: 16:40, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон сенаторларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий савлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати маълумотларига кўра, бугун, Олий Мажлис Сенати (юқори палата) мажлиси олдидан МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов парламент юқори палатаси аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топшириб, сенаторларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Ушбу тантанали маросимда МСК аъзолари, сенаторлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Олдин ҳабар қилингани каби, 15 январда МСК парламент юқори палатаси аъзоларини рўйхатга олган, 19 январда эса 22 январда бўлиб ўтиши керак бўлган биринчи мажлсини чақириш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Маълумот ўрнида, Сенат 100 аъзодан иборат бўлади. Унинг аъзолари вилоят ва шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикасидан 6 кишидан сайланади. Сенатнинг қолган 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари – фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш ва бошқа давлат ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида хизматлар кўрсатган шахслар орасидан тайинланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: