Ўзбекистон сейсмологлари 2015 йилда кучли зилзилалар бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмоқдалар

Дата: 12:30, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилалар бўлиши кутилмаяпти, деб хабар қилди КазТАГ мухбирига республика Фанлар академиясининг сейсмология институти директори ўринбосари Аҳмаджон Тўйчиев чоршанба куни. У “яқин ойларда Ўзбекистонда кучли зилзилалар бўлиши кутилмаяпти”, - деб маълум қилди.

Унинг баҳоларига кўра, зилзилалар Ўзбекистон жойлашган ҳудуднинг характерли хусусиятидир.

“Аммо ҳозирги пайтда аҳоли ҳаёти учун ҳавфли бўлган зилзилалар бўлишини кутмаяпмиз”, - деб таъкидлади сейсмолог.

Шунингдек, у институт ходимлари ер бағирларини кечаю-кундуз 20 кўрсаткич бўйича кузатаётганликларини қайд этди. Мамлакатда зилзилаларни рўйхатга олувчи 50 сейсмик станция ва 12 комплекс прогноз станциялари фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Қирғизистон миллий фанлар академиясининг сейсмология институти мутахассислари 2015 йилда бутун мамлакат ҳудудида сейсмик ҳавфнинг навбатдаги кучайиши кутилаётганини хабар қилган эди. Энг ҳавфли ҳудудлар сифатида Тожикистон ва Хитой билан чегарадош бўлган Боткент ва Ўш вилоятлари кўрсатилиб, бу ерларда қуввати 7-9 балллик зилзилалар бўлиш эҳтимоли таъхмин қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: