Ўзбекистон ШҲТ аъзо давлатлар экспертлари учрашувида иштироқ этди

Дата: 17:48, 01-06-2016.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ - 30-31-май кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ Тараққиёт банки ва Тараққиёт жамғармасининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Уларнинг аҳолиси ер курраси аҳолисининг чорагини ташкил қилади. ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил қилиш масаласи ташкилот молия вазирларининг Бишкекдаги учрашувида сентябрда муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: