Ўзбекистон ШҲТ аъзо давлатлари маданият вазирларининг Астанадаги йиғилишида иштирок этади

Дата: 18:40, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлари маданият вазирларининг Астанадаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилади сешанба куни ТИВ матбуот хизмати.

“2017 йилнинг 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Махмуджон Муратов бошчилигидаги делегация Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари маданият вазирларининг ўн тўртинчи йиғилишида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Вазирларнинг ШҲТ доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишлари режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: