Ўзбекистон ШҲТ экспертларининг Пекиндаги йиғилишида иштирок этади
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертларининг навбатдаги йиғилишида қатнашади, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.
Йиғилиш 2015-йилнинг 11-13-ноябр кунлари Пекин шаҳрида (ХХР) бўлиб ўтади.
“Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари халқаро ахборот хавфсизлигининг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар”, - дейилади ТИВ хабарида.