Ўзбекистон ШҲТ Котибияти қошида янги доимий вакилини тайинлади

Дата: 09:23, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибияти қошида янги доимий вакилини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасининг биринчи котиби Нуриддин Убайдуллаев Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятидаги доимий вакили этиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ШҲТ раислик қилмоқда. Июн охирида Тошкентда ташкилот саммити бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: