Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашида қатнашмоқда

Дата: 14:53, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 14-15 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг Астана шаҳридаги йиғилишида қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Йиғилиш кун тартибидан кенг қамровли халқаро ва минтақавий тараққиёт масалалари юзасидан фикр алмашиш ўрин олган. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши (Душанбе шаҳри, 2014-йил 12-сентябр) қарорларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон, ХХР, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қиладилар.

ШҲТ кузатувчи давлатлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК), БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ОТОИИК) ва бошқа халқаро ташкилотларнинг масъул вакиллари ҳам йиғилишга таклиф этилганлар, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: