Ўзбекистон ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди

Дата: 14:03, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Кеча, 12 июлда Ўзбекистон делегацияси ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилик қилди.

ТИВда маълум қилишларича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида маслаҳатлашувлар ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича ўтказилди.

Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеъларини амалий тадбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало БМТ, АСEАН, МДҲ, Осийода ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва бошқалар билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: http://xs.uz/uzkr/post/uz-shht-markaz

Янгилик билан ўртоқлашиш: