Ўзбекистон шаҳар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун лола дарахтлари экилади

Дата: 14:29, 05-05-2014.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон шаҳар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлашириш учун 20 мингдан ошиқ лола дарахтлари экилади, дея хабар беради Uzbekistan Today ахборот агентлиги.
Асли Америкада ўсадиган ушбу дарахт лолага ўхшаб кетувчи гуллари сабаб шундай ном олган. У нафақат чиройли гуллайди, балки тез ўсади ва гўзал суратда бутоқлайди. Шу сабабли 2010 йилда ундан мамлакат аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш мақсадларида фойдаланишга қарор қилинган.
Дарахт кўчатлари Ўз.Р ФА Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бошқармаси шуғулланди.
“Биринчи йилнинг ўзидаёқ катта тадқиқот ишлари ўтказдик. Унинг доирасида Тошкентда ўсаётган лола дарахтининг намуналарини излаб топдик. 2011-2012 йилларда уларнинг уруғларини тўплаб, экдик. Шу вақт ичида 20 мингдан ошиқ кўчат тайёрланди.
Улар ўстириш учун Тошкент, Самарқанд, Термиз, Навоий ва Фарғона ўрмон хўжаликларига юборилди. Дарахтлар шаҳар кўчаларига 1,5-2 метр бўлганида экила бошлайди. Шу билан бирга уни кўпайтириш ишларини давом этмоқдамиз. Лола дарахти ҳамюртларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз”, - дейди Ўз,Р ФА Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти директори Бобоқул Тўхтаев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: