Ўзбекистон шаҳарларида ЯИДХП фойдаланиш учун мобил терминаллар ўрнатилади

Дата: 15:46, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2020 йил охирига қадар Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида ID-карталар орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) уланиш имконини берувчи 2 минг дона ахборот киоскалари ўрнатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундай Ахборот киоскалари турли жамоат жойлари, жумладан, почта бўлимлари, йирик савдо марказлари, ҳокимиятлар, вокзал ва аэропортларга ўрнатилади. Улардан Интернетга чиқиш имкони бўлмаган ва компьютердан фойдаланишни билмайдган фуқаролар фойдаланишлари мумкин бўлади. Йил охиригача 250 ана шундай коискалар ўрнатилади”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Ахборот киоскалари ёрдамида фуқаролар нафақат ЯИДХП маълумотлари билан танишишлари, балки давлат ташкилотларига мурожаат қилишлари ҳам мумкин бўлади.

Йил охирига қадар синов режимида ЯИДХП фойдаланувчисининг шахсий ID-картаси жорий этилади. У орқали фойдаланувчилар ахборот киоскасида рўйхатдан ўтадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: