Ўзбекистон шамол энергетикасининг салоҳияти 520 ГВтни ташкил қилади

Дата: 17:19, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон шамол энергетикасининг салоҳияти йилига 520 ГВтни ташкил қилади. Ушбу маълумотлар Тошкентда шамол энергетикасининг салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган конференцияда келтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекэнерго” АЖ хабар қилишларича, Ўзбекистонда шамол энергетикасининг салоҳиятини баҳолаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бу мақсадда етакчи халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Махсус моделлаштирувчи компьютер дастурлари ёрдамида Ўзбекистон шамол энергетикасининг салоҳиятини акс эттирувчи шамол атласи ишлаб чиқилган. Унда икки истиқболли ҳудуд аниқланган бўлиб, улар Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида.

Ҳар икки ҳудудда ҳам 12 ойлик текширувлар ўтказилиб, улар сифатли шамол шартлари мавжудлигини ва ўзини оқлаши мумкинлигини кўрсатди.

Бундан ташқари, конференцияда турбина қурилишидаги энг янги технологиялар жорий этилди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: