Ўзбекистон шарқида “Иегова издошлари”нинг фаолиятига чек қўйилди

Дата: 19:39, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Наманган вилояти (мамлакат шарқи) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари “Иегова издошлари” диний оқимига эргашган шахсларнинг фаолиятига чек қўйдилар. Улар ўз сафларига ноқонуний равишда маҳаллий аҳолини жалб қилиш ва яширин ибодат қилиш билан шуғулланганлар, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбирига ИИБ вакили. “Ушбу ташкилот аъзоларининг ноқонуний йиғилиши олди олинди, йиғилиш жойидан босма ва электрон ахборот манбалари топилди ва улар экспертизага жўнатилди”, - деб аниқлаштирди ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи вакили. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонунга мувофиқ, диний адабиёт фақат рўйхатга олинган диний ташкилот томонидан унинг юридик манзили доирасида фойдаланилиши мумкин, диний тарғибот эса - таъқиқланган. Ўзбекистонда 2,2 мингдан зиёд диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, бундан 90% ошиғи мусулмон ташкилотларидир. Шу билан бирга республикада 159 христиан ташкилотлари, 8 яҳудийлар жамоалари, 6 бахаи жамоалари, 1 кришнаитлар жамоаси ва 1 буддавийлик ибодатхонаси ҳам фаолияят юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: