Ўзбекистон шарқидаги “Қамчик” довонидаги йирик йўл транспорт ҳодисаси юз берди

Дата: 13:05, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон шарқидаги “Қамчик” тоғ довонидаги йирик йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, унда 11 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) жума куни республика ИИВ вакили.

“Қамчик” довонида юк автомобили пастга тушишда икки енгил автомобил билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида 11 киши қурбон бўлди”, - деб аниқлаштирди ИИВ вакили.

Унинг сўзларига кўра, юк автомобили тоғ йўлидан пастлаётиб, рўпарадаги йўлдан келаётган Nexia ва Lacetti машиналари билан тўқнашиб кетган ва ағнаган.

Ҳар бир енгил автомобилда 5 кишидан йўловчи бўлган. Уларнинг бари, шу жумладан, юк машинаси ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмган. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Қамчик” довони Қурама тоғларида жойлашган. Довоннинг баландлиги денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландда. Довондан Фарғона водийсини (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) мамлакатнинг қолган ҳудудлари билан боғловчи ягона автомобиль трассаси ўтади. Қишда ёмон об-ҳаво шароити туфайли йўл кўпинча ёпилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: