Ўзбекистон шашка бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида 22 совринни қўлга киритди

Дата: 18:35, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон шашка бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида 22 совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар орасида 6 олтин, 6 кумуш ва 10 бронза медаллар бор. Натижада Самандар Калонов, Шахзода Турсунмуродова, Лазиз Нуралиев, Амир Шахобов, Шахина Ахмедова ва Жахонгир Абдуллаевлардан иборат Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида ўз майдонида 1-ўринни эгаллади.

Қозоғистон термаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни олди. Унинг ҳисобида 3 олтин, 5 кумуш ва 2 бронза совринлар бор. Учинчи бўлган Хитой вакилларида эса 1 олтин ва 1 кумуш медал бор.

Турнирда Осиё қитъасининг 15 мамлакатидан вакиллар қатнашдилар. 200 атрофида спортчи ўсмирлар, ёшлар ва катталар тоифаларида беллашди.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: