Ўзбекистон Ўшда мактаб қурилиши учун маблағ ажратади

Дата: 14:08, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ўш шаҳрида мактаб қурилиши бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади, деб хабар беради КирТАГ.

Таъкидланишича, ушбу битим асосида Ўзбекистон Ўшдаги мактаб қурилиши учун маблағ ажратади.

“Мактабнинг қурилиши алоҳида аҳамиятга эга, чунки у халқаро муносабатларга алоқадор. Бунда Қирғизистондаги қурилиш компаниялари обрўсига зарар етказган “Жетиген” мактаби билан боғлиқ вазиятни қайтармаслик жуда муҳим. Ажабланарлиси шундаки, ушбу мактабни қурган ва бизни ноқулай ҳолга туширган компания янада каттароқ тендерларни ютиб олишни давом этмоқда. Наҳонки бизда обрўси ёмон бўлган компанияларнинг тендерларида иштирок этишини чекловчи “қора рўйхат” йўқ бўлса?”, - дейди ҚСДП фракцияси депутати Айнура Алтинбаева ва таълим вазирлигини қурилиш сифатини доимий назорат қилишга чақирди.

Депутат таълим вазири Гулмир Худойбердиевани янги мактаб қурилиши сифатини диққат билан кузатишга чақирди.

“Қозоғистон Республикаси гранти маблағлари ҳисобидан қурилган “Жетиген” мактабини қуриш нотўғри амалга оширилган, бу ҳол жамоатчилик томонидан танқидга учради”, - дея қўшимча қилди Улан Примов.

Ўз навбатида, таълим ва фан вазири Гулмира Худойбердиева Ўш шаҳридаги мактаб қурилишини ўзбек қурилиш компанияси амалга оширишини, назорат ишлари эса Ўш шаҳар ҳокимиятининг капитал қурилиш бошқармаси раҳбариятига юкланишини маълум қилди.

Вазирлик ҳам кузатишни давом этади, деб ишонтирди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: