Ўзбекистон қўшимча педагогик кадрларга эҳтиёж 3 минг кишидан ошади

Дата: 13:33, 05-11-2018.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказиб, унда мамлакат мактабларидан аҳволни танқид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ш. Мирзиёев йиғилишда соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, чет тилларини ўқиш имкониятини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Президент халқ таълими тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кўчириш хизматларини электрон шаклга ўтказиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар ташкил этиш суст бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, айни пайтда мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермалиги қайд этилди. Тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали.

“Айни пайтда 3 мингдан ортиқ педагог кадрларга реал эҳтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошланғич синф, информатика, математика фанлари ўқитувчилари етишмайди”, - дейилади хабарда.

Шунинг учун Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигига вакант лавозимларга педагогларни жалб қилиш, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, ўқув-методик ва дарсликлар сифатини ошириш ҳам долзарб масалалардан. Ўқув йили бошланганига 2 ой тўлган бўлса-да, 3-, 5-, 8-синф ўқувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмайди. “Дарсликларда хатоликлар кўплиги ҳам ачинарлидир”, - дейилади хабарда.

Мактабларда 11 йиллик тизимга ўтилгач, ўқувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138та мактаб филиали ўз биносига эга эмас, 55та филиалда ўқувчилар сони меъёридан юқори.

Ш. Мирзиёев белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Бундан аташқари, ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда мактабларда билим бериш ва ўзлаштириш даражаси бугунги замон талабларига мос эмаслиги танқид қилинди. 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш ишлари қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Шундан кейин таъкидланишича, мамлакат бўйича синфларда ўқувчилар сони ўртача 23, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 40 нафарни ташкил этади. Бизда ҳар 13 ўқувчига битта ўқитувчи тўғри келади, ривожланган давлатларда бу 10 нафардан ошмайди. “Синфларда ўқувчилар сонини, ҳафталик дарс юкламасини камида 5-10% тушириш керак”, - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, мактабларда компьютер билан таъминланганлик даражасини танқидий ўрганиб, уларни жиҳозлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, информатика фанини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ш. Мирзиёев хорижий тажриба асосида хусусий мактабларни ривожлантириш вазифасини қўйди.

Йиғилишда, булардан ташқари, мактабларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг бориши ҳам муҳокама қилинди. Халқ таълими ва Молия вазирликлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2 ҳафта муддатда мактабларни куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Сурат манбаи: http://politota.com.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: